Google Ads: 9-дарс

Калит сўз бошқа - қидирув ибораси ("поисковой запрос") бошқа
Кўпчилик контекст реклама созлаётганда калит сўзларга диққат билан эътибор қаратади. Бу тўғри, албатта. Натижада аниқ ва лўнда қилиб қайсидир калит сўзни танлайди. Масалан, «химчистка рядом» сўзни олишади ва шу тариқа реклама созлашади. Аслида эса, вазият унақа бўлмайди.
Одамлар умуман бошқача излашади. Тўғри, қайсиларигадир «химчистка» керак. Аммо, улар одатда «как отстирать пятно с пиджака», «как избавиться от пятен на рубашке» ёки «методы выведения пятен от рубашки» деб излашади. Ҳар хил қидирув ибораларини ишлатган ҳолда каллада фақат битта нарса чарҳ ураётган бўлади — «химчистка ташкент» ёки «химчистка рядом». Энг қизиғи ҳамма рақобатчилар айнан шу сўзларни танлаб олиб, реклама ёққан бўлишади.
Биз санаган «как отстирать пятно с пиджака» ва «методы выведения пятен от рубашки» деб ҳеч ким реклама созламайди. Натижада клик нархи сув-текин бўлади. Google бунақа сўзларга паст нарх белгилайди. Аммо, ўша қидирув иборасини ёзган мижоз — жуда СИФАТли бўлади.
Демак, сизнинг мижозингиз калласида қанақа ўй-фикр борки, ўшани ишлатиб Гуггда излаётган бўлса. Сизнинг мақсад — қидирув ибораси топиш ҳамда арзон нархларда реклама созлаш. Бу орқали анча сифатли мижозга эришасиз.
Кўпроқ илм керакми?
Агар Google Ads бўйича етук мутахассис бўлишни истасангиз
15 йилдан ортиқ тажрибали профессионалларнинг курсларида ўқинг!