Google Ads: 10-дарс

Контекст рекламада 1-ўринда чиқиш доим ҳам зўр натижа бермайди
Интернет реклама шунақа нарсаки, қачон «отиб» қолишини олдиндан аниқ айтиб бўлмайди. Яъни, қайси пайтда ёки қайси платформада зўр ишлаб кетишини мукаммал таҳлил қилмай туриб билиб бўлмайди.
Бугун ўзига хос битта жиҳат ҳақида сўзлаб бераман.
Кўпчилик, яъни Google Ads платформасида янги реклама ёқаётганлар муваффаққият калити 1-ўринда чиқишда, деб ҳисоблайди. Биринчи бўлсам — ҳамма менга келади, деб ўйлайди. Аслида унақа эмас. Одамлар доим таққослашади! Шуни унутманг!
Google Ads’да биринчи ўринда чиқиб турсангиз — бу сизга жуда кўп мижоз келади, дегани эмас. Тайёр туринг: салоҳиятли мижоз («потенциальный клиент») сизни пасингизда чиқиб турган 2-ўрин, учинчи ва тўртинчилар билан таққослайди. Эҳтимол таклиф ва сайт жиҳатдан улардан қолиб кетарсиз. Мижоз уларни танлаши мумкин сизни эмас, гарчи сиз улардан тепада турсангиз ҳам.
Доим, рақобатчиларингиз рекламасини кузатинг. Уларнинг орасида сиз қандай кўриниб турасиз? Сизники нимаси билан устунроқ? Шу ҳақида бош қотиринг, 1-ўринга «талашиш» ҳақида эмас.
Кўпроқ илм керакми?
Агар Google Ads бўйича етук мутахассис бўлишни истасангиз
15 йилдан ортиқ тажрибали профессионалларнинг курсларида ўқинг!