Google Ads: 2-дарс

2-дарс

Доим кунлик бюджетни назорат қилиб туринг

Google Ads сиздан сўрамасдан кунлик бюджет пулларини 2 баравардан 4 бараваргача ошириб туради.

Яъни, масалан кунига $10 қўйган бўлсангиз, тайёр турингки, у кунига $20, ҳатто $40 доллар ҳам ечиб олади. Нима учун?

Чунки, сизнинг рекламангизни қайси жойда кўрсатиш ёки кўрсатмаслик учун унга сиз ҳақингизда маълумот камлик қилаётган бўлади. Ўша маълуотни тўлиқ олгунча ва билиб олмагунча бюджетингизни ўзи истаганича «ўйнатади».

Шунинг учун кунлик бюджетни секин-аста кўтаринг. Яъни ҳар куни 1 марта кўтаринг. Ҳар кўтарганизда аввалгисидан 20% га оширинг. Масалан, кунига $10 доллар турган бўлса, эртаси кунига $12 қилинг, асло $15 ёки $20 қилманг.

Дастлабки созламалар якунлангандан кейин одатда 5-6 кун ўтиб ҳаммаси изига тушиб кетади.

Кўпроқ илм керакми?

Агар Google Ads бўйича етук мутахассис бўлишни истасангиз

15 йилдан ортиқ тажрибали профессионалларнинг курсларида ўқинг!

Бепул консультация олиш