Google Ads: 1-дарс

Google Ads яширган катта «қопқон» ҳақида
Google Ads платформасидаги битта «қопқон» яъни «тузоқ» ҳақида маълумот бермоқчимиз. Ўша нарса аслида атайин яширинган бўлади, агар уни топиб олиб ўчириб қўймасангиз Google пулларни «еб» ташайди.
У нима?
Банерли реклама — яъни КМС (контекстно-медийная сеть) созлаётганингизда «Категории мобильных приложений, Исключаемый критерий» деган жой бор. Ўша ерни босиб, рекламани мобил иловаларда кўрсатиш, деган жойини ёпиб қўйинг. Акс ҳолда рекламангиз бекорга ҳар хил ўйинлар ичида чиқиб қолади ва уни билмасдан босиб юборишади. Натижада бюджет кетиб қолади. Чунки биз ҳар бир клик учун пул тўлаймиз.
Скриншортдаги стрелкаларга қарасангиз тушуниб олиш мумкин бўлади. Агар тушунмасангиз, кейинроқ видеода кўрсатиб бераман. Стрелкаларнинг биринчи чапига қаранг, кейин тепага. «+Добавить …» деган жойни босасиз. Чиққан жойда «All apps» деган жойни белгилайсиз. Шунда «КМС реклама» ҳар хил керакмас ўйинлар ичида чиқмайди ва бюджет иқтисод бўлади.
Энди буларни ҳаммасини Google Ads Editor деган дастурда қиласиз. Web версияда топиш имконсиз.
Агар сизга профессионал ўзбекча Google Ads курслари қизиқ бўлса сайтимизни кузатишда давом этинг.
Кўпроқ илм керакми?
Агар Google Ads бўйича етук мутахассис бўлишни истасангиз
15 йилдан ортиқ тажрибали профессионалларнинг курсларида ўқинг!