Кўпчилик Google Ads’да реклама созлаётганда CTR’га урғу беради. Яъни, менинг эълонимни имкон қадар кўпроқ одам кўрсин ва боссин деб умид қилади. CTR — бу сизнинг реклама эълонингиз қанчалик одамларга ёқяпти ва улар босишяпти дегани, ўзбекчасига айтсак.
Ўша CTR’ни ошириш мақсадида ўзи тузган эълонга «арзон» — “дешево”, «қиммат эмас» — “недорого”, «бепул» — “бесплатно” деган сўзларни қўшиб қўйишади. Улар шу сўзлар иштирок этса — кўп одам босади ва қўнғироқ бўлади, деб дейишади. Кейин нима бўлади, биласизми? Улар ҳайрон қолишади …
Ҳа, реклама ишламаяпти, деб норози ҳам бўлишади. Нега?
Чунки, сизнинг бизнесингизга арзон-гаров мижозлар келган бўлади ва сиздан айнан «дешево», «недорого», «бесплатно» деган жойини сўрашади. Сиз ўз қўлларингиз билан сифатли, пулдор ва салоҳиятли мижозларни элакдан ўтказиб ташлаяпсиз. Улардан воз кечаётган бўласиз.